Яна бир қозоғистонлик хонанда «Славян бозори» танловида совриндор бўлди

None
Фото: belta.by
ASTANA. Kazinform – «Витебскдаги славян бозори» мусиқа танловида қозоғистонлик хонанда Қуралай Мейрамбек учинчи ўринни эгаллади, дея хабар беради Kazinform БЕЛТА агентлигига таяниб.

Икки кун давом этган танлов якунларига кўра, арманистонлик хонанда Маша Мнджоян бош совринни қўлга киритган бўлса, биринчи ўрин -беларуслик Самир Елчиевга насиб этди. Иккинчи ўринни - россиялик Елизавета Слишкина ва италиялик Agape бўлишди. Учинчи ўрин - қозоғистонлик Қуралай Мейрамбек ва ўзбекистонлик Малика Ҳакимовага насиб этди.

«Азиз қозоқ элим! Мусобақада қўллаб-қувватлаган ва мухлислик қилган барчангизга катта раҳмат! Худо хоҳласа, юртим байроғини яна кўп марта осмонда ҳилпиратаман!», - деб ёзди Қуралай Instagramдаги саҳифасида.

«Славян хит» танловида Қуралай беларусь ҳалқининг «Рэчанька» қўшиғини куйлаб, 70 баллдан 69 балл тўплади.

Мусобақанинг иккинчи куни «World Hit» танловида Қ. Мейрамбек «Frozen 2» анимацион фильмидаги «Into the unknown» саундтрекини ижро этиб, 63 балл олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Славня бозори»да болалар ўртасида Гран-прини 12 ёшли Шерхан Аристан қўлга киритган эди.


Сўнгги хабарлар