Яқин уч кун ичида Астана, Алмати ва Чимкентда ёмғир, қор ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

погода
Фото: Kazinform агентлиги

“Қазгидромет” РДК томонидан мамлакатнинг йирик мегаполисларида яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилинди.

Астана шаҳридаги об-ҳаво маълумоти

20 март куни бироз булутли, кечаси вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шимоли-ғарбдан 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

21 март куни ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

22 март куни ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-ғарбий шамол тезлиги 7-12 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-14 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

Алмати шаҳридаги об-ҳаво маълумоти

20 март куни бироз булутли бўлади, кун охирида ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 3-8 тезликда, кун охирида эса 15 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

21 март куни бироз булутли, ёмғир ёғади, эрталаб ва кундузи кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан 3-8 тезликда эсаётган шамол баъзан 15 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-4, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.

22 март булутли, ёмғирли бўлади, вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол тезлиги 2-7 м/с. Ҳарорат кечаси 5-7, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Чимкент учун об-ҳаво маълумоти

20 март куни бироз булутли, эрталаб ва кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол жануби-шарқдан 8-13 тезликда, кундузи эса 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12, кундузи 18-20 даража иссиқ бўлади.

21 март куни бироз булутли, ёмғир ёғади, баъзан кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол жануби-ғарбдан 9-14 м/с, вақти-вақти билан 25 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 13-15 даража иссиқ бўлади.

22 март куни ҳаво бироз булутли бўлади, баъзида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол жануби-ғарбдан 9-14 тезликда, баъзан 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6-8, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар