Яқин кунларда Алматида қаҳратон совуқ бўлади

None
ALMATY. Kazinform - Алматида кучли қор ёғади ва -25 даража совуқ бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин икки кун давомида Алмати шаҳрида кучли қор ёғади, ҳаво ҳарорати кечаси -18, кундузи -15 даражагача пасайиб, совуқ бўлади.

Кейинги кунларда ҳаво -25 даражагача жуда совуқ бўлади.

Алмати шаҳар коммунал инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳар коммунал хизматлари кучайтирилган режимда ишламоқда.

«Йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши туфайли ҳайдовчиларга тезликни пасайтириб, транспорт воситалари орасидаги масофани оширишни маслаҳат берамиз. Пиёдалардан эса пиёдалар йўлагида ҳаракатланишда эҳтиёт бўлишларини сўраймиз. Ҳурматли шаҳар аҳолиси, саёҳат қилишда эҳтиёт бўлинг ва ҳаётингизни хавф остига қўйманг»

, - дея таъкидлади Алмати шаҳар коммунал инфратузилмани ривожлантириш департаменти.

Ҳозир Алматида ёмғир ёғмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова