08:30, 05 Февраль 2025 | GMT +5
WBA янги рейтингида Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев тенгсиз

Ушбу жадвалдан ўзбекистоннинг 6 нафар боксчиси жой олди.
Янгиланган рейтингга кўра, Ҳасанбой Дўсматов минимал вазнда иккинчи ўриндан жой олди. Муроджон Аҳмадалиев эса биринчи ярим енгил вазнда вақтинчалик чемпион дея эътироф этилди. Ушбу вазндаги яна бир боксчи Отабек Холматов ўтган ойдаги сингари 4-ўринда қолди.
Ярим ўрта вазн тоифасида Шаҳрам Ғиёсов ҳамон биринчи бўлиб турган бўлса, Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазн тоифаси 4-ўринда қолди. Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазнда 3-ўриндан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик профессионал боксчи Лазизбек Муллажонов ғалабага эришгани ҳақида хабар берган эдик.