22:38, 30 Октябрь 2024 | GMT +5
Вазир Қозоғистондаги шифокорларнинг ўртача маоши ҳақида маълумот берди
ASTANА. Кazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова мамлакатдаги шифокорларнинг ўртача маоши ҳақида маълумот берди.
“Ўртача, медиан иш ҳақи бор, у Қозоғистон бўйича ўртача кўрсаткичга асосланиб ҳисобланади. Масалан, эндигина иш бошлаган шифокор 300-350 минг тенгега яқин маош олса, тажрибали шифокор, кардиожарроҳ бир миллион тенгедан ортиқ маош олади. Буларнинг барчасини ҳисоблаб чиққач, Қозоғистонда ўртача иш ҳақи тахминан 405 минг тенгени ташкил этади”, — деди А. Алназарова Мажилисда журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Аввал хабар қилинганидек, бугун Мажилиснинг ялпи мажлисида “2025-2027 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.