Вазир доллар курсига изоҳ берди
ASTANA. Kazinfrom – Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган брифингда ҚР Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев доллар курси бўйича ўз фикрини билдирди.
Брифинг чоғида ОАВ вакиллари вазирга: “Ҳозир 1 долларнинг нархи 500 тенгега етди. Бу фуқароларнинг тўлов қобилиятига таъсир қиладими? Савдо вазири сифатида фикрингизни билдирсангиз ва Қозоғистон хориждан қандай товарларни харид қила олмайди? Чунки, доллар қимматлашди”, - деган савол берди.
Вазир масала жуда долзарб эканини яширмади. У доллар курсига макроиқтисодий омиллар таъсир қилишини таъкидлади. Қозоғистон импорти асосан Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ва Хитой ўртасида.
“Биз улар билан долларда ҳисоб-китоб қилмаймиз. Масалан, Россия билан рубль-тенгеда, Хитой билан эса юань-тенгеда ҳисоб-китоб қиламиз. Ҳафтада бир марта мониторинг қиламиз. Бу ойда 0,2 фоизга ўсишни кўрдик. Бунинг долларга алоқаси йўқ. Бу мавсумдан ташқари тренд”, - дейди Арман Шаққалиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 497-502 тенге орасида савдо қилаётгани ҳақида ёзган эдик.