Қозоғистонда доллар 497-502 тенге орасида сотилмоқда
ALMATY. Кazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 497-502 тенге оралиғида сотилмоқда.
Миллий банкнинг 19 ноябрдаги расмий курсига кўра, 1 доллар - 497,89 тенге. Россия рублининг ўртача қиймати – 5,00 тенге. Евро - 525,12 тенге.
Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 499,8 тенгедан сотилмоқда, харид курси эса 501 тенгени ташкил қилмоқда. Евро курси 526 – 530 тенге оралиғида ўзгариб туради.
Астанада долларнинг сотиш нархи - 497 тенге, сотиб олиш нархи - 502 тенге. Евро 525 тенгедан сотилмоқда, 531 тенгедан сотиб олинади.
Айни пайтда валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия валютаси 4,97-5,07 орасида сотилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,99 тенгега ошиб, 498,00 тенгени ташкил қилган эди.
Муллиф: Алма Муқанова