Валенсияда ҳукумат истеъфосини талаб қилиб, 25 минг киши намойишга чиқди
ASTANА. Кazinform – Минтақа етакчиси Карлос Мазон ва унинг ҳукумати юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинларини зудлик билан бартараф этмаганликда айбланмоқда, дея хабар беради Euronews.

Минглаб Испания фуқаролари шанба куни Валенсия кўчаларига чиқиб, минтақа етакчиси Карлос Мазон ва унинг ҳукумати истеъфосини талаб қилди. Улар ҳалокатли сув тошқини вақтида чора-тадбирларни кечиктириш ва ўз вақтида ёрдам кўрсатмасликда айбланмоқда.
Бу ўтган йилнинг октябрь ойидан бери Валенсияда бўлиб ўтаётган тўртинчи намойишдир. Унга 25 мингга яқин одам йиғилган.
Карлос Мазон Испания жамоатчилиги томонидан катта босим остида қолди. Унинг раҳбарияти табиий офат ҳақида аҳолини ўз вақтида хабардор қилмагани танқид қилинди. Аҳолининг шикоят қилишича, шаҳар маҳаллаларига сув тошганидан бир неча соат ўтиб мобил телефонларига фавқулодда огоҳлантиришлар келган.
Консерватив Халқ партияси Мазонни фалокатга секин ва тартибсиз жавоб бергани учун танқид қилди.
Жароҳатланганларга биринчи бўлиб кўнгиллилар ёрдам кўрсатишди. Минтақавий амалдорлар полиция ва ҳарбий хизматчиларни фақат бир неча кундан кейин, федерал ҳукумат буюрганидан кейин сафарбар қилди.
Минтақа аҳолисининг айтишича, ҳукумат сув тошқинига жавоб беришда ва ёрдам ва тиклаш ишларини олиб боришда суст. Мазон, ўз навбатида, фалокат кўлами кутилмаган бўлгани ва унинг маъмурияти марказий ҳокимият органларидан етарлича маълумот олмаганини таъкидлайди.
Фожиали сув тошқини 224 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Минглаб одамлар уйларидан айрилди.
Элсатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Иордан дарёси ғарбий соҳилда жойлашган қочқинлар лагеридаги 20 та уйни портлатгани ҳақида хабар берган эдик.