V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг жонли эфири соат нечада бошланади

Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари
Фото: Астана шаҳри ҳокимлиги

ASTANА. Кazinform - Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг жонли эфири бугун пойтахтда соат 19:00да бошланади.

8-13 сентябрь кунлари Астана шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари бўлиб ўтади. Унда 89 давлатдан 2500 дан ортиқ иштирокчи қатнашади.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросими “Астана Арена” стадионида бўлиб ўтади.

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги маълумотларига кўра, шокда 3 минг нафар санъаткор иштирок этади. Тадбирнинг очилиш маросими олдидан 8 сентябрь куни соат 16:00да Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади. Концерт сўнгида соат 19:00 да расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Шоу давомида замонавий саҳна ва мультимедиа технологияларидан фойдаланган ҳолда икки соатлик мусиқали театрлаштирилган томоша ташкил этилади.

Ўрнатилган анъанага кўра, очилиш маросимида спорт делегацияларининг паради бўлиб ўтади. Якунда Қозоғистон халқ артисти Димаш Қудайберген ижросида халқлар дўстлиги ва бирлиги ҳақидаги мусиқий композиция ижро этилади.

Ўйин иштирокчилари ва меҳмонларини кутиб олиш учун 20 та меҳмонхона ва 331 та автомашина ажратилган. Тиббиёт штабида 150 нафар тиббиёт ходими, 23 нафар ветеринария шифокори меҳнат қилмоқда. 1300 нафар кўнгилли ишлайди. Шунингдек, ОАВни аккредитацияси учун 64 давлатдан 1185 та ариза келиб тушган.

Ўйинлар бир неча жойларда бўлиб ўтади: “Думан” меҳмонхонаси, “Қазанат” ипподроми, этноқишлоқ, Ж. Ушкемпиров номидаги жанг санъатлари саройи ва "Алау" муз майдони ва "Астана Арена" мажмуасида.

Эслатиб ўтамиз, Кўчманчилар ўйинларини “Jibek joly” телеканалида жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Бунгача пойтахт тиббиёт ташкилотлари Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида қандай режимда ишлаши ҳақида ёзган эдик.

Кўчманчилар ўйинларининг биринчи кунида қайси спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

Сўнгги хабарлар
telegram