Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари вақтида Астана тиббиёт ташкилотлари қандай режимда ишлайди

ASTANА. Кazinform - Мусобақа кунлари шаҳар поликлиникалари ва шифохоналар штат режимида ишлаб, зарур тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр бўлади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

Клиника
Фото: Астана ҳокимлиги

“Захирадаги махсус бўлимлари ажратилиб, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга тўлиқ тайёргарлик кўрилди.

103 хизмати диспетчерлар ва тез ёрдам бригадалари узлуксиз ишини давом эттирмоқда. Мурожаатлар ва қўнғироқлар 24/7 қабул қилинади.

Мегаполис касалхоналари одатдагидек, ўз фаоллигини камайтирмасдан кунига 24 соат ишлайди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг биринчи кунида қандай спорт тури бўйича мусобақалар ўтказилиши ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар