Ўзбекистоннинг олтин валюта захиралари рекорд даражада кўпайди

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ва олтин валюта захиралари кўпайиб, рекорд даражага етди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

алтын
Фото: pixabay

1 февралдаги маълумотларга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг захирадаги активларининг умумий қиймати 42,9 миллиард долларга етди. Бу 2024 йил декабрига нисбатан 1,72 миллион долларга (4,17 фоиз) кўпдир.

Марказий банк омборларида сақланаётган олтин нархи 3,02 миллиард долларга ошиб, 35,06 миллиард долларни ташкил қилди. Бу 2013 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Бундан ташқари, мамлакатдаги олтин миқдори 12,3 миллион унциядан (382,57 тонна) 12,6 миллион унцияга (391,9 тонна) ошди.

Мутахассисларнинг фикрича, жаҳон бозорида қимматбаҳо металлар нархининг ошиши ўсишга хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 8,15 миллиард долларлик олтин экспорт қилган. Бу 2022 йилга нисбатан 2,3 баробар кўп ва ўз навбатида рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Бундан ташқари, 2023 йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида Ўзбекистон энг кўп олтин сотган давлатлар орасида етакчилик қилди.

Сўнгги хабарлар