Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Фото: Akio Kon / Bloomberg

Ўзбекистон Марказий банки октябрь ойида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 11 тонна олтин сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) ойлик маълумотларида келтириб ўтилган, деб хабар беради Kazinform.

Ҳисобот даврида жаҳон марказий банкларининг жами олтин захиралари 42 тоннага ошди.

Октябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Хитой (23 тонна), Туркия (19 тонна) ва Польша (6 тонна) Марказий банклари бўлди.

Мазкур вақтда олтиннинг асосий сотувчиси Ўзбекистон Марказий банки бўлди – 11 тонна. Шунингдек, Қозоғистон Марказий банки томонидан ҳам 2 тонна олтин сотилган.

Сўнгги хабарлар