Ўзбекистонлик Исроил Мадримов WBO рейтингида юқорилади

TASHKENT. Kazinform - Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) супер ярим ўрта вазн тоифасидаги энг яхши боксчилар рейтингини янгилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерациясига таяниб.

Исроил Мадримов
Фото: ЎР профессионал бокс федерацияси

Мазкур вазн тоифасида жанг қилувчи собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Исроил Мадримов ташкилот рейтингида ўтган ойдагидан уч поғона юқорилаб, еттинчи ўринга жойлашди.

Айни пайтда WBO чемпионлик камари америкалик Себастьян Фундорага тегишли бўлиб турибди.

WBOнинг декабрь ойи учун янгиланган рейтинги:

1. Хандер Заяс

2. Чарльз Конвелл

3. Жош Келли

4. Хорхе Гарсия

5. Чердал Букер

6. Ареал Холмс

7. Исроил Мадримов

8. Сергей Богачук

9. Никита Цзю

10. Хесус Рамос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янгиланган WBC рейтингида ўзбекистонлик Мадримов кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар