Исроил Мадримов янгиланган WBO рейтингида 10-ўринни эгаллади

TASHKENT. Kazinform - Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) биринчи ярим ўрта вазн тоифасининг янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Мадримов
Mark Robinson/Matchroom Boxing/Getty Images

Рейтингда ўзбекистонлик собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов ўнинчи ўриндан жой олди. Унинг бўлажак рақиби украиналик Сергей Богачук эса 14-ўринни эгаллаб турибди. Улар ўртасидаги жанг 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этилади.

WBO рейтинги:

1. Ксандер Заяс

2. Жош Келли

3. Чарльз Конвелл

4. Такеши Иноуэ

5. Хесус Рамос

6. Чердаль Букер

7. Хорхе Гарсия Перес

8. Фрейдис Рохас

9. Ардреал Холмс

10. Исроил Мадримов...

14. Сергей Богачук.

Эслатиб ўтамиз, Саиджамшид Жафаров профессионал боксда дебют қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар