Саиджамшид Жафаров профессионал боксда дебют қилади

TASHKENT. Kazinform - 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида профессионал бокс бўйича RCC Boxing оқшоми ташкил этилади, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Жафаров ва Оганесян
Фото: RCC Boxing Promotions

Турнир доирасида ўзбекистонлик яна бир чарм қўлқоп устаси — Саиджамшид Жафаров ҳам рингга кўтариладиган бўлди. Унга ўша куни россиялик Гор Оганесян рақиблик қилади. Жанг 6 раунд этиб белгиланган.

Бу Жафаров учун профессионал фаолиятидаги илк жанги бўлади. Оганесян ҳисобида эса 1 та ғалаба, 1 мағлубият ва 1 та дуранг бор.

Аввалроқ, турнир доирасида Бобоусмон Батуровнинг ҳам рингга чиқиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар