Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси тасдиқланди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бобоусмон Батуровнинг кейинги жанги расман эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг расмий Telegram-каналига таяниб.
30 ёшли чарм қўлқоп устаси 30 ноябрь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ташкил этиладиган RCC Boxing оқшомида рингга кўтарилади.
Батуровга ўша куни асли конголик, ҳозирда Люксембург шарафини ҳимоя қилаётган Майкл Кинг рақиблик қилади.
Маълумот ўрнида, Батуров профессионал фаолияти давомида ҳозирга қадар 4 та жанг ўтказиб, 3 ғалаба ва 1 та дуранг қайд этган. Кинг ҳисобида эса 6 ғалаба ва 2 мағлубият бор.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов Дэвид Спильмонтга қарши жанг ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.