Ўзбекистонлик боксчи айиқ билан жанг қилгани учун жаримага тортилди
ASTANА. Кazinform – Ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан машқ қилгани учун 1 миллион 125 минг сўм (46 минг тенге) жаримага тортилди. Спортчи бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб, узр сўради, деб ёзади Gazeta.uz.
Боксчи Тошкентдаги Buka Gym спорт залида айиқ билан жанг қилди. Экология вазирлиги жонивор Фарғона ҳайвонот боғига топширилганини маълум қилди.
Instagramда мусиқа билан эълон қилинган роликда спортчи жониворни бир неча бор чалқанчасига йиқитгани, бу пайтда айиқни бошқа бир киши жиловида ушлаб тургани акс этган.
Экология вазирлиги айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилганини билдирди. У базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жаримага (1 млн 125 минг сўм) тортилди.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик боксчиларнинг WBA рейтингидаги ўринлари маълум бўлгани ҳақида хабар берган эдик.