Ўзбекистонга мусобақага келган қозоғистонлик спортчилар референдумда овоз берди
“Тошкентга мураббий, директор ва спортчилардан иборат жами 13 киши келди. Мана, гандбол бўйича Ўзбекистон кубогида иштирок этмоқдамиз. АЭС бўйича референдум шу вақтга тўғри келганлиги сабабли, биз Қозоғистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонасида жойлашган референдум ўтказиладиган жойда овоз бердик. Ўйлайманки, ҳар бир фуқаро ўз фуқаролик позициясини билдириши ва тарихий паллада юрт учун танлов қилишига масъул бўлиши керак”, – дейди “Астана” гандбол жамоаси аъзоси Мадина Мирзамсеитова.
Эслатиб ўтамиз, мазкур сайлов участкасида биринчи бўлиб овоз берган қозоғистонлик Замза Хайруллина “миллий масалаларда танлов қилишдан ўзини тиймасдан, ўз фуқаролик позициясини билдириш муҳим” деган фикрни билдирган эди.
Тошкент шаҳридаги 399-сонли референдум ўтказувчи сайлов участкаси Қозоғистон Республикаси элчихонаси биносида (Абай кўчаси, 1-уй) жойлашган. У ерда овоз бериш маҳаллий вақт билан 20:00 гача давом этади.