Ўзбекистонда жиноятчилик 2,3 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда сўнгги 5 йил ичида қайд этилган жиноятлар сони 2,3 бараварга ошди, деб хабар беради Каzinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

қылмыс
Фото: Pexels

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январь-декабрь ойлари давомида мамлакатда 104 минг 96 жиноят қайд этилган.

“Сўнгги беш йилда (2019-2023-йиллар) республика бўйича қайд этилган жиноятлар сони 2,3 баробарга ошди. Масалан, 2019-йилнинг январь-декабрь ойларида 46 089 та жиноят қайд этилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 104 096 тага етди”, – дейилади агентлик хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, 2021 йилда жиноятчилик даражаси 1,8 баробарга кескин ошган. Бироқ, кейинги 2 йил ичида аста-секин пасайиш кузатилди. Хусусан, ўтган йили жиноятлар сони 1,1 фоизга камайди.

Ўтган йили ҳар 10 минг аҳолига нисбатан энг юқори жиноятлар Тошкент шаҳрида – 71,5, Тошкент вилоятида – 40,7, Сирдарё вилоятида – 37,1 ва Фарғона вилоятида 32,1 ҳолат аниқланган. Энг паст кўрсаткич эса Хоразм вилоятида қайд этилган. Ҳар 10 минг аҳолига нисбатан жиноятлар сони 15,1 фактни ташкил этди.

“Жиноятларнинг 43,8 фоизи иқтисодий, 24 фоизи жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар, 16,4 фоизи ҳокимият, бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари фаолияти тартибини бузиш, 15,2 фоизи жисмоний шахсларга қарши жиноятлардир”, – дейилади агентлик хабарида.

Бундан ташқари, коррупция ўтган йили Ўзбекистон иқтисодиётига 120 миллион доллардан ортиқ зарар келтирган.

Сўнгги хабарлар