Ўзбекистонда коррупциядан кўрилган зарар 120 миллион доллардан ошди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда ўтган йил охирида коррупцияга оид жиноятлар сони 15 фоизга ошган ва етказилган зарар 1,5 триллион сўмдан (124 миллион доллар) ошган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, 2023 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича қўзғатилган жиноий ишлар сони 3412 тани ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 15,1 фоизга кўпни ташкил қилган. 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, бу 2022 йилга нисбатан 14,7 фоизга кўпдир.
Судланганларнинг 49 нафари республика, 267 нафари вилоят ва 3259 нафари вазирлик, идора ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларидир.
Энг кўп учрайдиган жиноят мулкни ўғирлаш бўлди – 2205 нафар шахс судланган. 397 нафар шахс мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланган. Ундан кейин фирибгарлик бўйича 272 нафар, порахўрлик учун 195 нафар шахс жавобгарликка тортилган.30 нафар шахс мансаб ваколати доирасидан четга чиққани учун, 36 нафари мансаб сохтакорлигига йўл бергани учун, 25 нафари мансабига совуққонлик билан қарагани учун ва 415 нафари бошқа жиноятлар учун судланган.
Ўз ваколатини суиистеъмол қилиш натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,546 триллион сўм (2022 йилда – 1,12 триллион сўм) миқдорида зарар етказилган бўлса, дастлабки тергов давомида 1,31 триллион сўм давлат фойдасига ундирилди. Қопланган зарар улуши 84,7 фоизни ташкил этди.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков