Ўзбекистонда жиноят содир этган шахс 10 йил давомида Степногорск шаҳрида яширинган

ASTANА. Кazinform - Степногорскда 10 йилдан ортиқ қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди.

Ўзбекистонда жиноят содир этган шахс 10 йил давомида Степногорск шаҳрида яширинган
Фото: Жетису вилояти ички ишлар департаменти

Ақмола вилояти ПД матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ИИБ томонидан давлатлараро қидирув эълон қилинган жиноятчи Степногорск шаҳрида қўлга олинди.

- Тезкор вакилларнинг маълум қилишича, эркак 2014 йилдан бери Қозоғистонда яширинган. У расман ҳеч қаерда ишламаган, - дейилади хабарда.

Степногорскда оила қуриб, шу пайтгача ёлланма иш билан шуғулланган. Ҳозир у Степногорск шаҳар полиция департаментининг вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда. Полиция тергов ишларини олиб бормоқда.

– Қўлга олинган шахс қўшни давлат фуқароси бўлгани учун уни Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро қидирувга берилган жиноятчи Астана аэропортида қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар