Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 киши газ билан боғлиқ ҳолатлар сабаб вафот этди

TASHKENT. Kazinform - Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та ҳолатлар содир бўлди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги  Rasmiy xabarlar Telegram-каналига таяниб.

Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 киши газ билан боғлиқ ҳолатлар сабаб вафот этди
Фото: ЎР ФВВ

Мазкур ҳолатлар оқибатида 82 нафар фуқаролар вафот этди ва 80 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан заҳарланиб, вафот этишди.

Ҳодисалар, фуқаролар ис газининг хавфли эканлигини тўла тўкис хис этмасликлари, тарғиботга ишонмасликлари натижасида, ностандарт, қўлбола, хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган носоз жиҳозлардан ҳамда дудбурон, шамоллатиш тизимларини текширмасдан ёки нотўғри ўрнатилган дудбурондан фойдаланганликлари натижасида содир бўлмоқда.

Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Ўзбекистон бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та (2023 йил 86 та) ҳолатлар содир бўлди. Мазкур ҳолатлар оқибатида 82 нафар (88 та) фуқаролар вафот этди ва 80 нафар (119 та) фуқаролар турли даражадаги тан жароҳатларини олди. Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан захарланиб, вафот этишди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда қалбаки 1400 долларни банкоматдан алмаштирган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram