Тошкентда қалбаки 1400 долларни банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди
TASHKENT. Kazinform - Фирибгарлар 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни Ўзбекистон миллий валютаси сўмга айирбошлаб олгани аниқланган, деб хабар беради Kazinform Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг матбуот хизматига таяниб.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Ипак Йўли” АИТБ Чилонзор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Т. (муқаддам судланган), Н.О. ва А.Ш. ушбу банк филиалига тегишли банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қалбаки $9мингни $5мингга сотаётган шахслар ушлангани ҳақида хабапр берган эдик.