Ўзбекистонда қалбаки $9мингни $5мингга сотаётган шахслар ушланди

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани бўлими ва ИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги департаментнинг матбуот хизматига таяниб.

қалбаки долларлар
Фото: Department_uz

Тадбир давомида фуқаролар М.А, И.А. ва бошқалар “Янги Сергели” кўчасидаги савдо мажмуаси автотураргоҳида 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 9 000 қалбаки АҚШ долларини фуқаро Б.З га 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган .

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йил октябрь ойида фуқаролардан 255 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар