Ўзбекистонда ўгай ота 7 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилгани айтилди
Видеода қизалоқ онаси ишга кетганда бу ҳолат юз бериши ва у воқеа ҳақида айтадиган бўлса, отаси уни ўлдиришини айтганлигини маълум қилган .
Аниқланишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни Қарши шаҳрида яшовчи Ж.Д. (аёл) Қашқадарё вилояти ИИБнинг 102-рақамли телефонига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи (2021 йилдан у билан бирга яшаб келаётган) Б.Қ. аёлнинг 2017 йилда туғилган қизига нисбатан жинсий зўравонлик ҳаракатларини қилгани тўғрисида хабар берган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, болага нисбатан тегишли суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда оилада болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида хабар берган эдик.