13:08, 03 Февраль 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда криминоген вазият оғир маҳаллалардаги натижалар муҳокама қилиб борилади
TASHKENT. Kazinform – Криминоген вазият оғир маҳаллалардаги вазия муҳокама қилиб борилиши маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Масъул раҳбарларнинг криминоген вазият оғир маҳаллаларда эришилган натижалари уларнинг фаолиятини баҳолашда инобатга олинади ҳамда тегишли республика раҳбарлари иштирокида қуйидаги муддатларда танқидий муҳокама қилинади:
- ҳар ой якунида — ички ишлар вазири ҳузурида;
- ҳар чорак якунида — Бош прокурор ҳузурида;
- ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида.
Шунингдек, ҳар бир маҳалла кесимида Президентга ахборот бериб борилади ҳамда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатар госпиталлари ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга қабул қилиши ҳақида хабар берган эдик.