Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар ва эркаклар улуши маълум қилинди
TASHKENT. Kazinforn – Ўзбекистон Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги аёллар улуши 92,2 % ни ташкил этди, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Маълумот учун ушбу кўрсаткич:
2021 йилда – 72,6 %;
2022 йилда – 81 %
2023 йилда – 87,3 % ни ташкил этган.
Шунингдек, Статистика агентлигининг уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, 2024 йил январь-сентябрь ойларида интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта ёшдаги эркаклар улуши 93,4 % ни ташкил этган.
Маълумот учун ушбу кўрсаткич:
2023 йилда – 90,9 %;
2022 йилда – 86,9 %;
2021 йилда – 80,6 % ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилиши ҳақида хабар берган эдик.