08:35, 21 Январь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 543 167 кишини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг 20 январь ҳолатига 37 576 214 кишини ташкил этган. Шундан:
АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши
ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайгани ҳақида хабар берган эдик.