08:47, 30 Октябрь 2023 | GMT +5
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 % га ошган.
Мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган.
2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.