Ўзбекистонда Буюк Британияга ишга юбориш учун 12 минг АҚШ доллари олган шахс ушланди
TASHKENT. Kazinform - Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ДХХ матбуот хизматига таяниб.
Тадбирда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи, 1998 й.т. У.С. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қалбаки $9мингни $5мингга сотаётган шахслар ушлангани ҳақида хабар берган эдик.