22:14, 28 Май 2024 | GMT +5
Ўзбекистонда автомобилдаги газ баллони портлаб, 4 киши ҳалок бўлди
TASHKENT. Kazinform – Жиззах вилояти Ғаллорол туманида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллони портлади, оқибатда унинг ичидаги 4 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Оқибатда машина ҳайдовчиси (1961 йилда туғилган), шунингдек, автомобиль салонидаги яна уч киши: 1968 (ҳайдовчининг турмуш ўртоғи), 1993 ва 2015 йилда туғилган фуқаролар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Хабарда айтилишича, машина шу куни Тошкент-Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётиб, автомобилларга газ қуйиш шохобчасида газ қуйдирган. Шундан сўнг соат 13:00 атрофида бошқарув пайти машина газ баллони портлаган.