Ўзбекистонда 3 минг метр чуқурликда табиий газ захираси топилди

ASTANА. Кazinform – Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятида қидирув бурғулаш ишлари давомида янги табиий газ захираси топилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қудуқдан кунига 300 минг кубометргача газ қазиб олиши мумкин. Бу ҳақда Тrend хабар бермоқда.

газ
Фото: Trend

"Ўзбекнефтьгаз" маълумотларига кўра, газ бир неча ўн йиллар давомида ишлаб чиқилган Кўлтоқ конида топилган.

Табиий газ №39R -сонли қидирув қудуғидан тахминан 3 километр чуқурликда топилган. Бурғулаш ишлари 2026 йил 1 сентябрда бошланган. Синов жараёнида газ захиралари бўлиши мумкин бўлган қатлам топилган.

Кўлтоқ кони 1963 йилда топилган. Бу ерда 1978 йилдан бери саноат гази қазиб олинмоқда. Кон узоқ вақтдан бери фаолият юритиб келаётганига қарамай, геологлар табиий газ қазиб олиш учун қўшимча имкониятларни аниқладилар.

Мутахассислар ҳозирда газ захирасининг хусусиятларини ўрганмоқдалар. Қидирув ишлари тугагандан сўнг, қудуқнинг дастлабки тахминий унумдорлиги аниқланиши мумкин.

Конда қидирув ишлари давом этмоқда. Янги қудуқдан ташқари яна иккита участкада ишлар олиб борилмоқда. Кейинги қудуқни йил охиригача бурғулаш режалаштирилган.