Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади

Кўчат экиш
Фото: UzA

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши кўриб чиқилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа бошланганидан буён ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилган.

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди.

“Бунинг учун Республика штаби ташкил қилинади. Фанлар академияси, Тупроқшунослик, Ўрмончилик институтлари, ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳам штабга аъзо бўлади. Штаб тупроқ таҳлили, иқлим шароити асосида қаерга, қачон, қайси кўчат турини қанча экишни белгилаб беради”, - дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон давлат университетида маблағлар талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар