Андижон давлат университетида маблағлар талон-торож қилинган

Ўзбекистон
Фото: UzA

Ўзбекистон Ҳисоб палатаси текширув чоғида Адижон давлат университетида маблағлар талон-тарож қилинганини аниқлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб

28 та давлат органлари ва ташкилотларининг 115 турдаги маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш тизими йўлга қўйилиб, ягона “Масофавий назорат” маркази ташкил этилди. Ушбу марказ онлайн ва масофавий таҳлиллар орқали давлат молиясининг ижроси устидан вертикал назорат олиб бориш имконини беради.

Жумладан, марказда ўтказилган сўнгги масофавий таҳлиллар жараёнида Ҳисоб палатаси томонидан Андижон давлат университетида стипендия тўловлари орқали маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган шубҳали ҳолатлар жойига чиққан ҳолда текширилганида жами 39,3 миллиард сўм нақд пул маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Жумладан, контракт маблағлари ҳисобидан стипендиясиз шаклда таҳсил олган 8 минг 761 нафар талабага 25,1 миллиард сўм ортиқча стипендия ҳисобланиб, тўлов қайдномалари сохталаштирилган. Талабалар томонидан тўланган 9,3 миллиард сўм тўлов-контракт суммалари университет ҳисоб рақамига кирим қилинмаган.

Талабаларга ҳисобланган 2,7 миллиард сўм рағбатлантириш маблағлари тарқатилмасдан, уларнинг имзолари сохталаштирилган. Бюджет маблағлари ҳисобидан 2 минг 226 нафар талабага битта давр учун икки мартадан 1,1 миллиард сўм ортиқча ҳисобланган стипендия ўзлаштирилган. Талабалар ётоқхона ижарасидан тушган 911,8 миллион сўмлик нақд пуллар университет ҳисоб-рақамига кирим қилинмасдан, ноқонуний ўзлаштирилган.

“Бундан ташқари, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид равишда университетга хизмат уйи харид қилиш учун жисмоний шахс билан 2,5 миллиард сўмлик тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, шундан 300 миллион сўми нотўғри ўтказилган.

Аниқланган ноқонуний ўзлаштирилган маблағлардан 5,1 миллиард сўми ундирилиши таъминланди. Текшириш якуни билан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди”, - дейилади агентлик хабарида.

Сўнгги хабарлар
telegram