Ўзбекистонда 22 ёшли аёл 20 ёшли танишини Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган вақтда ушланди
TASHKENT. Kazinform - Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда яна бир шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди, дея хабар беради Kazinform Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизматига таяниб.
Ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 йилда туғилган аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.
Маълум бўлишича, аёлни Истанбулда Туркия фуқаролари кутиб олиши зарур бўлган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда севган йигитини пичоқлаган қизга суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берган эдик.