Ўзбекистонда 2026 йилнинг I чорагида 313,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-март ойларида 313,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

бензин
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

  • Кўмир – 1,1 млн тонна;
  • Нефть – 157,3 минг тонна;
  • Дизель – 280,9 минг тонна;
  • Табиий газ – 9,6 млрд куб.м;
  • Газ конденсати – 242,3 минг тонна;
  • Автомобиль двигателлари – 58 минг дона.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида 204,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.