Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга неча киши тўғри келади

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 84,8 киши тўғри келган.

Аҳоли
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 кишига ортган.

Йиллар кесимида Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга тўғри келадиган аҳоли зичлиги (1 октябрь ҳолатига):

  • 2021 йил – 78,1 киши;
  • 2022 йил – 79,8 киши;
  • 2023 йил – 81,5 киши;
  • 2024 йил – 83,2 киши;
  • 2025 йил – 84,8 киши.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари рақамларда маълум қилинган эди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.

Ўзбекистондаги ҳар учта корхонадан биттаси савдо соҳасида фаолият юритади.

Сўнгги хабарлар