Ўзбекистон ядро хавфсизлиги бўйича халқаро шартномаларга қўшилишдан манфаатдор
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назорати тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Каzinform мухбири.
Ҳужжат мамлакатнинг ядровий хавфсизлик соҳасидаги қатор халқаро шартномаларга қўшилиши учун тайёргарликни бошлашга қаратилган.
– Ўзбекистон Республикаси қўшилиши шарт бўлган ядровий хавфсизлик соҳасидаги халқаро шартномалар рўйхати тасдиқлансин, – дейилади Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонда.
Хусусан, Ўзбекистон Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси, Ядро ёки радиологик авария содир бўлган тақдирда ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция ва Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенцияларга қўшилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва МАГАТЭ атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ниятида.
Аввал ёзганимиздек, минтақадаги биринчи кичик ҳажмдаги атом электр станцияси Ўзбекистонда Россия технологияси асосида қурилади.
Яқинда Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом электр станциясини қуриш бўйича шартноманинг кучга кириши тўғрисидаги протокол имзоланди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Хитой кичик ядровий реакторлардан фойдаланиш имкониятларини ўрганади.
Муаллиф: Алихан Асқар