Ўзбекистон ва Озарбайжон чегарани ID-карта билан кесиб ўтиш тартибини жорий қилиши мумкин

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари ўртасида икки давлат чегараларини шахсий гувоҳнома билан кесиб ўтиш тартибини жорий этиш имкониятларини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Өзбекстан мен Әзербайжан шекарадан жеке куәлікпен өту тәртібін енгізуі мүмкін
Фото: Өзбекстан президентінің баспасөз қызметі

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Dunyo агентлиги хабарига кўра, икки давлат консуллик ва миграция хизматлари вакиллари онлайн режимда музокаралар ўтказди. Унда ID-картадан фойдаланган ҳолда чегарадан ўтиш тартибини келишиб олиш имконияти кўриб чиқилди.

“Бу қадам фуқароларнинг саёҳатини оптималлаштириш, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва миграция сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Яъни, паспорт олиш учун ариза топширмасдан, ID-карта (шахсни тасдиқловчи ҳужжат – таҳр.) билан чегарадан ўтиш имконини беради”, - дейилади Dunyo ахборот агентлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистон чегарасидан ID-карта билан ўтиш тартибини жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ноябрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари олдида сўзлаган нутқида маълум қилган эди.

Сўнгги хабарлар