Ўзбекистон ва Эрон қўшма туризм қўмитаси ташкил этиши мумкин

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон элчиси Фахриддин Насриев ва Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сейид Ризо Солиҳи Амирий Теҳронда учрашиб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Өзбекстан мен Иран бірлескен туризм комитетін құруы ықтимал
Фото: «Dunyo» ахборот агентлиги

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Dunyo» ахборот агентлиги хабарига кўра, яқин бир неча йил ичида расмий Тошкент ва Теҳрон ўртасидаги иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар ривожланишнинг янги босқичига кўтарилган.

Өзбекстан мен Иран бірлескен туризм комитетін құруы ықтимал
Фото: “Дунё” ахборот агентлиги

“Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида туризм бўйича қўшма қўмита тузиш ва ЮНEСКО доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинди”, – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Эрон томони Ўзбекистон сайёҳлик компанияларини жорий йилнинг 11-14 февраль кунлари Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган 18-Халқаро туризм кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистонга 7,3 млндан зиёд сайёҳ ташриф буюрган. Шу билан бирга, Тошкент 2024 йилда 2,2 миллион қозоғистонлик саёҳатчини қабул қилишни режалаштирган эди.

Сўнгги хабарлар