Йил бошидан буён Ўзбекистонга 7,3 млндан зиёд сайёҳ ташриф буюрди

TASHKENT. Kazinform - Сўнгги йилларда Ўзбекистон жаҳон миқёсида ўз мавқеини аниқлаб, турли соҳаларда, жумладан, туризмда ҳам обрў-эътиборини мустаҳкамламоқда.

Чемодан
Фото: Freepik

Мамлакатнинг бой тарихий мероси, ноёб маданий қадриятлари ва дунёга машҳур шаҳарлари хорижлик саёҳатчилар учун айниқса жозибали масканга айланиб бормоқда.

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида республикага 7,3 миллиондан ортиқ хорижий фуқаролар туризм мақсадида келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,15 миллион кишига ёки 18,8 фоизга ошган.

Бу йилги сайёҳлар оқимининг асосий қисмини Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ташкил этди. Бу мамлакатларнинг ҳар биридан Ўзбекистонга туристик мақсадларда 2,1 миллион киши келган. Кейинги ўринларда Қозоғистон ва Россия — мос равишда 1,4 миллион ва 741,2 минг киши.

Бундан ташқари, ТОП-10 та давлатга Туркманистон (171,2 минг), Туркия (108 минг), Хитой (66,6 минг), Ҳиндистон (63,4 минг), Жанубий Корея (39,1 минг), Афғонистон (38 минг) ва бошқа давлатлар (428,8 минг) киради.

Сўнгги хабарлар