Ўзбекистон Туркий тараққиёт банкини тузишни таклиф қилди

BISHKEK. Kazinform – Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг Бишкекда бўлиб ўтаётган ХI саммити йиғилишида айтиб ўтди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на саммите ОТГ
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев жаҳон молия бозорида капиталга талаб ва унинг қиймати ортиб бораётгани, ривожланаётган мамлакатларга узоқ муддатли ва “яшил” кредитлар ажратиш шартлари мураккаблашганини қайд этди. Минтақавий аҳамиятга молик лойиҳаларга халқаро молия институтлари ва хорижий инвестиция компанияларини жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

“Туркий инвестиция фонди фаолиятини фаоллаштириш, шунингдек, бизнинг ташаббусимиз билан Туркий тараққиёт банкини яратишга кўмаклашиш зарур, деб ҳисоблайман. Шу муносабат билан биз Туркий инвестиция форумини ташкил этишни таклиф қиламиз ва унинг биринчи йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишга тайёрмиз”, – деди Президент.

Ўзбекистон Президенти транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, Ўрта йўлак бўйлаб транзит тарифларини оптималлаштириш, чегарадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратишни ҳам устувор масала эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги ХI саммити “Турк дунёсини мустаҳкамлаш: иқтисодий интеграция, барқарор ривожланиш, рақамли келажак ва барча учун хавфсизлик” мавзусида бўлиб ўтди. Унинг ишида ташкилотга аъзо беш давлат – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон раҳбарлари, шунингдек, ТДТ кузатувчиси – Венгрия раҳбарлари иштирок этди.

Сўнгги хабарлар