Ўзбекистон терма жамоаси 27 январь куни Қатарда Иорданияга қарши ўйнайди

TASHKENT. Kazinform - Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилдаги муҳим учрашувларга тайёргарлик кўриш мақсадида 20-31 январь кунлари Қатарда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

футболчилар
Фото: ЎзА

Мазкур йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан асосан маҳаллий 23 нафардан иборат футболчилар ўрин олган. Бош мураббий Сречко Катанец қўл остидаги терма жамоа йиғин доирасида Иордания терма жамоаси билан ўйин ўтказади. Ушбу урашув 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:00да “Абдуллоҳ бин Халифа” стадионида бўлиб ўтади.

рўйхат
Фото: UFA

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг “А” гуруҳида 20 март куни Тошкентда Қирғизистон, сафарда 25 март куни Эрон ва 5 июнда БАА билан рақобатлашса, 10 июнь куни Қатар билан сўнгги турда ўйнайди.

Ҳозирда саралаш баҳсларининг ўтган олти учрашуви якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Эрон эса 16 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлсак, БАА 10, Қатар 7 очко жамғариб, кейинги ўринларда бормоқда. Қирғизистон ва КХДР термалари 3 ва 2 очко тўплаган ҳолда гуруҳнинг қуйи ўрнидан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Суперлига клубларининг либослари тўғрисидаги талаб янгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар