Ўзбекистон: Суперлига клубларининг либослари тўғрисидаги талаб янгиланди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон профессионал футбол лигаси "Суперлига ва Про лига регламенти"нинг 17-бобига ўзгартириш киритганини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

футболчи либоси
Фото: ЎР профессионал футбол лигаси

Маълум қилинишича, лига клубларга қулайлик яратиш мақсадида регламентнинг тегишли бобини тушунарли кўринишга келтирди. Унга кўра, футбол клуби либос дизайнини ишлаб чиқаётганда мазкур талабларга эътибор қаратиши лозим бўлади.

2025 йилдан бошлаб клублар ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилмоқда.

Ўтган мавсумда айни масала тартибга солинмагани сабабли учрашув комиссарлари қатори мухлислар ҳам айрим ҳолларда қийинчиликларга дуч келганди.

Жорий йилдан эътиборан регламентга биноан клуб ўз майдонида қандай либосда ҳаракат қилиш масаласини мавсум аввалида ҳал қилиб олиши ва уни ўзгартирмаслиги талаб этилмоқда.

"Бундан ташқари, ушбу мавсумдан футболчи ўз лицензиясида кўрсатилган рақамли футболкада ўйинга қўйилади.

Ҳар бир клуб мазкур масалага профессионал нуқтаи назардан ёндашиши, U-21 ва U-19 жамоалари учун ҳам асосий таркибники каби либослар тақдим этиши назарда тутилмоқда", - дейилади хабарда.

Бу, кейинчалик асосий таркибга жалб этиладиган футболчида ўз либоси ҳамда рақамида майдонга тушиш имкониятини яратиши билан аҳамиятли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб фуқаролардан қоғоз ҳужжатлар талаб қилинмаслиги ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар