Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб фуқаролардан қоғоз ҳужжатлар талаб қилинмайди
TASHKENT. Кazinform – Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистонда фуқаролардан давлат хизматларини олишда шахсини тасдиқловчи қоғоз ҳужжатларни кўрсатиш талаб этилмайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ҳужжатларни Давлат хизматлари портали ёки “Ижтимоий карта” мобил иловаси орқали топшириш мумкин.
Хусусан, банкларда, нотариусларда, аэропортларда (ички қатновлар учун), Ўзбекистон ҳудудида қатновчи поездларда фуқаролардан қоғоз ҳужжат сўралмайди.
Бундан ташқари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатишда ўзбекистонликлардан рақамли ҳужжатлар қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан бошлаб фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи электрон ҳужжатлар Қозоғистоннинг барча давлат органларида тан олинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия олимлари зўравонликни аниқлайдиган нейрон тармоқ яратгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Алихан Асқар