Ўзбекистон раҳбари Дональд Трампга қилинган суиқасдни кескин қоралади
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев америкалик сиёсатчи Дональд Трампга қилинган суиқасдни кескин қоралашини маълум қилди, дея хабар беради Каzinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

“Президент Шавкат Мирзиёев Пенсильванияда сайловолди ташвиқоти чоғида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга уюштирилган суиқасд ҳақидаги хабарни катта хавотир билан қабул қилди. Давлат раҳбари бу фитнани кескин қоралашини маълум қилди ва Дональд Трампга тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, — деб ёзди Ўзбекистон раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев америкалик сиёсатчи Дональд Трампга қилинган суиқасдни кескин қоралашини маълум қилди.
Шунингдек, аввалроқ АҚШнинг Пенсильвания штатида Дональд Трампга сайловолди ташвиқоти чоғида суиқасд қилингани ҳақида ёзган эдик.