Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА 33 ёшда

Бинобарин, одамлар онгида у ёки бу мафкуранинг шаклланишида ОАВнинг таъсири беқиёс.
Эътироф этиш жоиз, Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатини, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни, жамиятда кечаётган улкан ўзгаришлар ва янгиланишларни тезкор ёритиб боришда бошқа нашрлар қатори Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Бугун ЎзА давлатнинг расмий ахборот манбаи сифатида ўқувчилар учун қулай ва қизиқарли тарзда ахборот узатиб, республикамиз ва жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни ўзбек, рус, инглиз, француз, немис, испан, араб, қозоқ ва хитой тилларида тезкор ва ҳаққоний ёритиб келмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 1992 йил 5 февраль куни агентлик Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) сифатида қайта ташкил этилган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ЎзА республика ҳаётига оид ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатувчи расмий ахборот агентлиги экани қайд этилди ва агентлик фаолияти такомиллаштирилди.
Бугунги кунда жаҳоннинг йигирмага яқин ахборот агентлиги ва етакчи нашрлари билан алоқа ўрнатган ЎзА Туркий давлатлар ахборот агентликлари альянси (ATNA), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат ахборот агентликлари кенгаши (Информсовет) ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари уюшмаси (UNA)нинг фаол аъзоси ҳисобланади.
Ўтган йилнинг учинчи чорагида МДҲ ижтимоий медиа ва оммавий ахборот воситаларини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича етакчи “Brand Analytics” тадқиқот маркази таҳлилига кўра, ЎзА веб-сайти Ўзбекистонда энг кўп иқтибос келтирилаётган нашрларнинг кучли учлигидан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Самарқанддаги Бош консули вилоят матбуот уйида бўлгани ҳақида хабар берган эдик.