Қозоғистоннинг Самарқанддаги Бош консули вилоят матбуот уйида бўлди

TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳридаги Бош консули Талғат Шарипов вилоят матбуот уйида бўлиб, у ердаги газеталар фаолияти, матбуот тарихи билан танишди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консули вилоят матбуот уйида бўлди
Фото: Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (ЎзА)
Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консули вилоят матбуот уйида бўлди
Фото: Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (ЎзА)

Бош консулга юз йилдан ортиқ тарихга эга вилоят матбуоти, “Зарафшон”, “Самаркандский вестник” ва “Овози Самарқанд” газеталари фаолияти ҳақида маълумот берилди. Бугунги шиддаткор замонда ахборотнинг аҳамияти, одамларга янгиликларни тезкор ва сифатли етказиш юзасидан фикр алмашилди. Қозоғисон консуллиги вилоятдаги оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорликда ишлашга тайёрлиги билдирилди.

Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консули вилоят матбуот уйида бўлди
Фото: Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (ЎзА)

– Қардош Ўзбекистон ва ўзбек халқи ҳақида яхши биламан, – дейди Талғат Шарипов. – Самарқандда иш бошлашдан авваал Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида фаолият юритганман. Ўшанда иш юзасидан Самарқандга келганман, лекин матбуоти билан танишмаганман. Бугун бу қадимий ва гўзал шаҳарда фаолият кўрсатар эканман, бундай имкониятга эга бўлганимдан хурсандман. Самарқанд нафақат ўзининг тарихий обидалари ва зиёратгоҳлари, балки журналистикасининг тарихийлиги билан ҳам аҳамиятли эканига гувоҳ бўлдим.

Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консули вилоят матбуот уйида бўлди
Фото: Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (ЎзА)

Шунингдек, бош консул ҳамкорлик ҳақида ҳам фикр билдирди

—Динимиз битта, тилимиз яқин, шу боис яшаш тарзимиз, ривожланишдаги мақсадларимиз ҳам бир. Журналистика соҳасидаги ўзгариш ва ўхшашликлар ҳам бир хил. Шунинг учун икки давлат, икки қардош миллат ўртасидаги маданий, ижодий, илмий-тарихий алоқаларни мутаҳкамлаш мақсадида келгусида Қозоғистон ҳақида Самарқандда, бу тарихий шаҳар ҳақида эса бизнинг матбуот нашрлари ва телеканалларимизда мақола ёзиш ва кўрсатувлар тайёрлаш, шунингдек, Қозоғистонга пресс-тур ташкил этиш мақсадимиз бор, — деди у.

Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консули вилоят матбуот уйида бўлди
Фото: Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (ЎзА)

Самарқандда Қозоғистоннинг бош консуллиги 2021 йил апрель ойида фаолият бошлаганди.

Сўнгги хабарлар