Ўзбекистон ҳукумати Туркманистон юк машиналаридан олинадиган бож миқдорини оширди
ТASHKENT. Кazinform – Ўзбекистон ҳукумати мамлакатга кирувчи хорижий юк автомобилларидан олинадиган бож миқдорини тасдиқлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Ҳужжатга кўра, Туркманистонда рўйхатдан ўтган юк машиналари учун қуйидаги бож ундирилади:
- 10 тоннагача - 130 доллар (илгари 50 доллар);
- 10 дан 20 тоннагача - 180 доллар (100 доллар);
- 20 тоннадан ортиқ - 250 доллар (150 доллар).
Шу билан бирга, Озарбайжон ва Европа Иттифоқидан келаётган юк машиналари учун бож уларнинг Ўзбекистонда бўлиш вақтига қараб ҳисобланади. Хусусан, мамлакатдан 14 кундан ортиқ бўлмаган муддатга чиқиб кетган транспорт воситалари 80 доллар, Ўзбекистонда ушбу муддатдан кўпроқ вақт давомида бўлганлар эса 280 доллар тўлаши керак бўлади.
Бошқа давлатлардан келган ва транзит орқали ўтувчи юк машиналари учун бож миқдори ўзгаришсиз қолади:
- Афғонистон - 50 доллар;
- Тожикистон - 100-200 доллар;
- Қозоғистон ва Қирғизистон - 300 доллар;
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғловчи янги темир йўл линияси қурилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Алихан Асқар