Ўзбекистон Хитойдан 38 та юк ва йўловчи электровоз, тепловоз ва манёвр локомотивларини сотиб олади

Қытай
Фото: Xabar.uz

TASHKENT. Kazinform – Техникалар 2034 йилгача етказиб берилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Хитойнинг “CRRC Zhuzhou Locomotive” компанияси ўртасида имзоланган шартномада белгиланган. Бу ҳақда ЎР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йил 15 август куни Ўзбекистон Транспорт вазири Хитойнинг «CRRC Zhuzhou Locomotive» компанияси президенти Ван Сиаолин бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

Учрашувда юк ва йўловчи поездларини ҳамда эҳтиёт қисмларини сотиб олиш ва Ўзбекистонга етказиб бериш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Муҳокамалар якунида Ўзбекистон ва Хитой компаниялари ўртасида локомотив паркини модернизация қилиш ва янгилаш бўйича шартнома имзоланди. Қайд этилишича, ушбу шартнома Ш.Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи чоғида давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ тузилган.

Келишувга кўра, Хитой компанияси мамлакат темир йўлларида қўлланилаётган «Ўзбекистон» серияли 12 та электровозни модернизация қилади, шунингдек, 38 та юк ва йўловчи электровозлари, тепловозлар ва манёвр локомотивларини 2034 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан етказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Кореядан 6 та тезюрар электропоезд харид қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram